Медицинское право

Кайси холда алиментдан озод этилиши мумкинми

«Ўғлим ҳеч қаерда ишламайди. Ҳозир тоби қочган. Турмуш ўртоғи билан ажрашган. Моддий аҳволи умуман яхши эмас. Дори-дармонга ҳам базўр етказиб турибмиз. Айтинг-чи, алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш масаласи қонунчиликда борми? Бунинг учун кимга мурожаат этсак бўлади?»

Оила кодексининг 105-моддасига асосан, алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек, алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарор чиқариши мумкин.

Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўлган ҳолатлар тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли.

Ўзбекистон Сенати алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига имкон берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Эндиликда алимент тўловчи гаров шартномасини имзолаши орқали унинг хорижга чиқишига қўйилган чеклов олиб ташланиши мумкин. Шу пайтгача суд алимент тўловчиларнинг хорижга чиқишига рухсат бермаган.

Ўзбек депутатлари таклиф қилаётган янги тартибга кўра, алимент тўловчи алимент пулларини олдиндан тўлаш ёки алиментни хорижга кетгач ҳам тўлаб туриш мажбуриятини олиб гаров шартномасини имзоласа, унинг чет элга кетишига рухсат берилиши мумкин.

Амалдаги тартибга кўра, суд ижрочилари алимент тўлаш рўйхатига тушган шахсни автоматик тарзда хорижга чиқишига тақиқ қўяди.

Шу пайтгача алимент тўловчи эркаклар фақат собиқ хотинларидан рухсат ололсагина хорижга чиқиш имконига эга бўлган.

Озодликка бўлган мурожаатларда алимент тўловчилар ўзларининг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқлари поймол қилинаётганидан шикоят қилиб келишган.

Жумладан, Бўстонлиқ туманида яшовчи, алимент тўловчи 31 яшар Шаҳриёр бир йилдан буён хорижга чиқа олмаяпти. Унинг айтишича, собиқ хотини чет элга чиқишига қаршилик қилиб келмоқда:

Чет элга чиқа олмаяпман. Бир йилдан бери ҳаракат қиламан. Судга ҳам бердим. Суд рад жавобини берди. “Хотинингнинг ўзи билан келишгин” деяпти. Хотиним «на принцип» рухсат бермайман деяпти. Жуда ҳам ноҳақлик. Ҳеч қачон алиментдан қарз бўлмаганман. Ҳар доим вақтида тўлаб бораман. “Керак бўлса, бир йилга олдиндан тўлаб қўяман”, дедим, — дейди Шаҳриёр.

4 ойдан буён Бўстонлиқдаги фирмалардан бирида ҳайдовчи бўлиб ишлаётган Шаҳриёрнинг айтишича, у алимент тўлаш учун танишларидан қарз олган ва ўша қарзларни тўлаш учун хорижга чиқиб ишлаб келишни режалаштирган:

— Ҳозир ойлигим жуда кам, 370 минг сўм ойлик оламан. Қарзим ҳозир ҳам бор. Шунга чет давлатга чиқай десам, чиқа олмаяпман. Қозоғистонга Чернаявка орқали икки марта ҳаракат қилдим. “Ўзбекистоннинг любой точкасидан чиқа олмайсиз” дейишди. Судда судьядан сўрадим: “Одам ўлдирган киши чет давлатга чиқа оладими?” деб. Судя “Ҳа” деб жавоб берди. Лекин алиментчи чиқа олмайди. Бу нима деган гап? Биз одам ўлдиргандан баттар бўлиб қолдик, алимент тўлайдиганлар. Жуда ҳам кулгули ҳолат, — дейди Шаҳриёр Озодлик билан суҳбатда.

Марғилонлик 39 яшар Илҳом ҳам алимент тўловчи. Илҳом Россиядаги дўстлари таклифи билан у ерда қўшма корхона ташкил қилишни режалаштирган. Бироқ Илҳомга кўра, собиқ хотинининг қаршилиги боис 3 йилдан буён Россияга бора олмаяпти:

“Уч болам бор. Ойлик маошимнинг 50 фоизи- 150 минг сўмни алиментга тўлайман. Биламан бу пул етмайди. Болаларим катта бўлаяпти. Уларни узатиш керак, уйлантириш керак, бу учун пул керак. Улар барибир меннинг фарзандларим, улардан воз кечаётганим йўқку?! Шунинг учун Россияда фирма очиб, бизнес қилиб, болаларим учун ҳам пул йиғсам дегандим. Лекин собиқ хотиним қасддан чиқармаяпти. Агар тақиқни олсанг, бир йиллик алиментни олдиндан тўлайман десам ҳам рози бўлмади. Ишларим юришиб кетса, 150 долларга чиқараман алиментни дедим. Бунга ҳам рози бўлмади. Укаларимдан биттасини ўрнимга вакил қилиб тайинлаб кетаман дедим. Барибир рози бўлмаяпти”, дейди Илҳом Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Ўзбек депутатларининг алимент тўлаш билан боғлиқ янги ўзгартишлари ушбу тизимдаги қатор муаммоларни ҳал қилишига умид билдирилмоқда.

Янги тартибга кўра, қарздорнинг алимент мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятининг ёмонлашувига йўл қўймаслик мақсадида Жиноят кодексидан жарима тарзидаги санкция чиқариб ташланади.

Бундан ташқари, алиментлар тўланишини таъминлаш мақсадида Жиноят кодекси шахс моддий зарарни қоплаган тақдирда, уни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги қоидалар билан тўлдирилади.

Оила кодексига қўшилган нормага мувофиқ вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк тарзида ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

Ушбу янги ўзгаришларни ўз ичига олган қонун лойиҳалари 2017 йил 20 — 21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида тасдиқланди. Президент Мирзиёев ушбу қонунларни имзолаганига оид хабар ҳозирча Озодликда йўқ.

Выезд под кирпич на полосу с односторонним движением какое нарушение пдд

Алимент ажрими, миқдори, тўлови, сабаблари ва озод этадиган жиҳатлари ҳақида Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд департаменти мутахассислари маълумот беришади. Алимент тўланиши ҳақида суд қарори чиқарилгандан сўнг, тўлов қанча муддатда амалга оширилиши лозим? Тўлашдан бош тортиш, беписандлик билан қараш ҳолатлари юзасидан фуқарога (ота ёки онага) нисбатан қандай чоралар қўлланилади? Соҳиба Шербўтаева, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Товоқсой” қўрғони, А. Қаҳҳор кўчаси 28 уй.

Ихтиёрий ёрдам беринг, акс ҳолда алимент

Вопрос &QUESTION_TEXT, Ответы экспертов Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.Регистрационное свидетельство № 0406.Адрес: Узбекистан, 100105, г.

Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.Тел. (998 71) 200-00-90.

Жинсий аъзони оғизга олиш мумкинми? (абдуллоҳ зуфар ҳафизаҳуллоҳ) — люди и блоги

Гипертония, атеросклероз, қандли диабет, касал бўғинлар — бу ортиқча вазнли одамларга хавф солувчи касалликларнинг кичик рўйхати.

Олимлар ёш катталашиши билан қувват сарфи қисқаришини аниқлашди.

Чунки, одатда, кекса ёшда ёшликдагидан кўра кам ҳаракатланасиз.
Иштаҳангиз эса ўша-ўша. Яъни олаётган қувватимиздан кам калория сарфлаймиз. Аммо аввалги қоматни қайтаришнинг иложи бор. Асосийси — завқ билан, ҳаётий жўшқинликни ҳис этиб озиш керак.
Шунингдек, нафақат гўзал қоматга эга бўлишингизни, балки узоқ ва соғлом умр кўришингизни ҳам англаган ҳолда озиш лозим.


Ҳаётга қизиқишни қайтаринг Ҳиссиётларнинг пасайиши, янгиликка, ҳаётга қизиқишнинг йўқолиши — буларнинг ҳаммаси ортиқча вазн йиғилишига туртки бўлиши мумкин. Қизиқиш йўқолгани сабаб уйдан чиқмайсиз.

40 ёшдан кейин озиш мумкинми?

МОДДИЙ ЁРДАМ ҲАМ МУМКИНМИ? Суд қарори асоида тайинланган ва тўланиши белгиланган алиментдан ташқари моддий ёрдам сўраш ёки талаб қилиш ҳам мумкинми? Жамила Отаева, Самарқанд вилояти — Оила кодексининг 103-моддасига асосан ота-она фавқулодда ҳолатлар (болалар оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча ҳаражатларда иштирок этиши шарт.
Қўшимча ҳаражатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча ҳаражатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат қилишга ҳақли.

САБАБЛАР ҲИСОБГА ОЛИНАДИМИ? Алимент тўлашда ажрашиш сабаблари ҳам ҳисобга олинадими? Акром Тўхтаев, Қўқон шаҳри — Оила кодекси моддалари талабларига кўра ажрашиш сабаблари вояга етмаган фарзандга алимент тайинлашда ҳисобга олинмайди.